Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен туфайли душманларимизни йиқитамиз, Номинг ила ғанимларимизни эзамиз. Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Ким шарқдан ғолиб шоҳни чақирди?! Ким уни Ўз хизматига чақирди?! Ким унга элатларни бўйсундиради?! Ким шоҳларни оёғи остида эзади?! Ғолиб шоҳ ўз қиличи билан Уларни чопиб ташлайди, Ёйи билан уларни сомондай учиради. Шимолдаги бир халқ Бобил устига бостириб келади. Улар бутун юртни вайрон қилишади. У ерда ҳеч ким яшамайдиган бўлади. Одамлар ва ҳайвонлар у ердан қочиб кетади.”
Выбор основного перевода