Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чўлу биёбон шод бўлади, Саҳро қувониб, атиргулдай гуллайди. Ҳамма ёқда гул–чечаклар очилади, Чўл шодланиб, қувончдан ҳайқиради. Лубноннинг чиройи, Кармил тоғининг, Шарон текислигининг улуғворлиги Унга берилади. Улар Эгамизнинг шуҳратини, Худойимизнинг улуғворлигини кўради. Тиканзорлар ўрнига сарв дарахтлари ўсади, Газанда ўт ўрнига мирта буталари ўсади. Шундай қилиб, булар Мен, Эгангга шараф бўлади. Туганмас, абадий нишона бўлиб қолади.” Лубноннинг фахрланган дарахтлари Сенга олиб келинади. Сарв, чинор, садр ёғочлари Муқаддас масканимни безатиш учун келтирилади. Оёғим турган шу жойга Мен шуҳрат келтираман.
Выбор основного перевода