Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аланга ютиб борар улар олдидан, Олов гувиллаб ёнар улар ортидан, Бирон жонзот қочиб қутулмас улардан. Илгари эди замин Адан боғидай, Энди бўлиб қолди қақроқ саҳродай. Уларнинг кўриниши отларга ўхшар, Жанг отлари каби ҳужум қилишар. Тоғ чўққиларига сакраб чиқишар, Жанг аравасидай гумбурлаб чопар, Ёнаётган хас–чўп каби чирсиллар, Жангга тайёр бўлиб саф тортган Кучли лашкарга ўхшар улар. Уларнинг олдида халқлар даҳшатга тушар, Ҳамманинг юзи бўздай оқариб кетар. Жангчилардай ҳужум қилар бу лашкар, Сипоҳлардай девордан ошиб тушар. Сафдан четга чиқмай олға босишар. Бир–бирларин туртмаслар, Ҳаммаси ўз йўлида кетар. Ғовларни ҳам ёриб ўтишар, Ҳеч нарса уларни тўхтата олмас. Бостириб боришар улар шаҳарга, Ёпирилишар шаҳар деворларига. Уйларга тирмашиб чиқишар, Ўғридай деразалардан ичкарига киришар. Мен ҳосилингизга шира ва оққиров касалини юбордим. Чигирткалар қайта–қайта боғу узумзорларингизни, Анжир ва зайтун дарахтларингизни нобуд қилди, Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Эгамиз Раббий менга шундай ваҳий кўрсатди: деҳқонлар шоҳ саройи учун буғдой ўриб олганларидан кейин, иккинчи экинлар униб чиқа бошлабди. Шу пайтда Эгамиз гала–гала чигирткаларни пайдо қилди. Чигирткалар ер юзида кўкариб турган ҳамма нарсани еб битиришибди. Шунда мен ёлвордим: “Эй Эгам Раббий, илтижо қиламан, гуноҳимиздан ўтгин! Ёқуб насли бунга бардош бера олармикин?! Ўзи кичкина бир халқ бўлса!”
Выбор основного перевода