Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шаҳарда Худо тургани учун Шаҳар қуламас асло, Тонг отганда, Худо ёрдамга келади. Эй Исроил халқи, Қуддус теварагида юринг. Атрофида айланиб, Унинг минораларини санаб чиқинг. Эгамизга умид боғлаганлар Сион тоғига ўхшар, Ҳеч қачон тебранмас, то абад мустаҳкам турар. Тоғлар Қуддусни ўрагандай, Ҳозирдан бошлаб, то абад Эгамиз Ўз халқини ўраб олгандир. Оссурия шоҳи тўғрисида Эгамиз шундай айтмоқда: Санхарив бу шаҳарга киролмайди, ўқлар отолмайди. Қалқони билан шаҳарга яқинлашмайди, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдирмайди. Чодиринг жойини кенгайтиргин, Чодиринг пардаларини кенг чўздиргин! Ҳеч нарсани аяма! Арқонларингни узун ташлагин, Қозиқларингни маҳкам қоққин!
Выбор основного перевода