Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнгра Оммон шоҳи Нахош сизларга ҳужум қилмоқчи бўлганини кўриб, қўрқиб кетдингиз. Ўз Эгангиз Худо сизларнинг шоҳингиз бўлса ҳам, менга: “Йўқ, бизни оддий шоҳ бошқарсин”, деб туриб олдингиз. Сен Шоҳимсан, Худойимсан, Амр бер, Ёқуб насли ғолиб бўлсин. Одамлар айтар: “Шубҳасиз, солиҳга мукофот бордир, Ер юзида ҳукм қилувчи Худо албатта бордир.” Эгамиз ҳукм қилади халқларнинг орасида, Ажрим қилади кўп миллатлар орасида. Қиличларини айлантиришади омочга, Найзаларини эса ток қайчиларига. Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар, Ҳеч қачон жанг қилмайди улар. Мана, кўзларингиз улуғвор шоҳни, Кенг ёйилган юртни кўради. Қўрқоқ юракларга шундай деб айтгин: “Дадил бўлинг, қўрқманг! Мана, Худойингиз! Қасос келмоқда илоҳий интиқом ила, Унинг Ўзи сизларга нажот беради.” Мен Муқаддас Худойингиз — Эгангизман, Исроил халқининг Яратувчиси — Шоҳингиз Менман.” Хурсанд бўлиб, қувонинг, Эй Қуддус халқи! Шодлик ила ҳайқиринг, Эй Сион аҳолиси! Мана, шоҳингиз келяпти. У зафар қозонган ғолибдир. Шунга қарамай, Камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, Ҳа, эшакнинг боласини — Хўтикни миниб келяпти. Аммо фақатгина Худо қонун чиқариб, ҳукм қила олади. Фақат У қутқариш ва нобуд қилиш қудратига эга. Сен эса ким бўлибсанки, биродарингни ҳукм қиласан?!
Выбор основного перевода