Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй шоҳим! Инсонлар орасида жуда чиройлисан. Худо сенга то абад барака бергани учун Лабларингдан латиф сўзлар ёғилади. Эгамиз Шоҳдир, У улуғворликка бурканган, Улуғворликка бурканиб, қудрат билан қуролланган. Оламни мустаҳкам ўрнатган, олам асло тебранмас. Мен шундай дедим: “Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Ўз кўзларим билан ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим. Ахир, мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок халқ орасида яшайман!” Эй Эгамиз, халқимизни Сен кўпайтирдинг, Халқни кўпайтириб, Ўзинг юксалдинг, Юртнинг барча чегараларини кенгайтирдинг. Ана, шоҳ солиҳлик билан ҳукмронлик қилади, Ҳукмдорлар адолат билан бошқаради. Ҳа, у ерда қудратли Эгамиз бизнинг Шоҳимиз бўлади, У ерда кенг дарёлару ирмоқлар бўлади. Эшкакли уруш кемалари кечиб ўта олмайди, Елканли жанг кемалари ҳам у ерда суза олмайди. Ахир, Эгамиз ҳукмронлик қилади, Унинг Ўзи қонун–қоидани ўрнатади. Эгамиз бизнинг Шоҳимиздир, Унинг Ўзи бизга нажот беради. Кемангизнинг мачтаси мустаҳкам эмас, Унинг арқонлари заифлашган, Унинг елкани ёйилмайди. Сўнг мўл–кўл ўлжа бўлинади, Ҳатто чўлоқ ҳам ўлжага шерик бўлади. Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди. У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди.
Выбор основного перевода