Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Бобил шаҳри! Қирғинга маҳкум бўлгансан. Бизга не қилган бўлсанг, ўшани Бошингга соладиганлар бахтлидир. Мен мудҳиш бир ваҳий кўрдим: Хоин хоинлик қилаётир, Босқинчи талон–тарож қилаётир. Эгамнинг сўзларини эшитдим: “Эй Элам халқи, ҳужум қил, Эй Мидия халқи, қамал қил! Жамики нолаларга барҳам бераман!” Дунёнинг энг четидан қўшиқлар эшитармиз: “Одил Худога шарафлар бўлсин!” Аммо мен: “Тамом бўлдим! Тамом бўлдим! Энди ҳолимга вой! — дедим. — Хоинлар сотмоқдалар, Ҳа, улар хоинлик қилмоқдалар!” Эгамиз шундай демоқда: «Етмиш йилдан кейин эса Мен Бобил шоҳини, унинг халқини ва Бобилликларнинг бутун юртини қилган гуноҳлари учун жазолайман. Уларнинг юрти то абад ҳувиллаб қолади. Ўзим айтган ҳамма кулфатларни ўша юртга ёғдираман. Бу китобда ёзилган ҳамма фалокатларни келтираман. Еремиёнинг ҳамма халқларга қарши айтган башоратларини амалга ошираман. Бобилликлар кўплаб халқлару буюк шоҳларга қул бўладилар. Қилган қилмишларига яраша жазоларини оладилар.»” Аммо сени ҳалок қилганлар ҳалок бўлади, Душманларингнинг ҳаммаси сургун қилинади. Сени талон–тарож қилганлар таланади. Сенга ҳужум қилганлар босиб олинади. Сизлар қондошингиз Ёқуб авлодига зулм қилиб, Уларни ўлдирдингиз. Шу боис то абад шарманда бўлиб, Бутунлай ҳалок бўласиз. Сизлар кўп халқларни таладингиз. Одамларнинг қонини тўкдингиз, юртлару шаҳарларни вайрон қилиб, у ердагиларни нобуд қилдингиз. Шунинг учун омон қолган халқлар энди сизларни талон–тарож қиладилар. Сизлар бошқаларни қандай ҳукм қилсангизлар, Худо ҳам сизларни худди шундай ҳукм қилади. Сизлар бошқаларни ҳукм қилганда қандай ўлчовдан фойдалансангизлар, Худо ҳам сизни ҳукм қилганда худди ўшандай ўлчовдан фойдаланади.
Выбор основного перевода