Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо ўғиллари Шомуилнинг йўлидан юришмади. Улар тама қилар, пора олар, бир ёқлама ҳукм чиқарардилар. Шоҳ юртни адолат билан мустаҳкамлайди, совғани севадиган эса хароб қилади. Пора эвазига айбдорни ҳақ деб топганлар, Солиҳларнинг тўғрилигини инкор қилади улар! У адолат ила бечорани ҳукм қилади, Тўғрилик ила ер юзи мазлумларини ажрим қилади. Бир оғиз сўзи билан золимни жазолайди, Нафаси ила фосиқни ўлдиради. Ҳа, халқим орасида ярамас одамлар бор. Улар қуш овлаётгандай писиб ётишар, Тузоқ қўйиб, одамларни ўз домига тортишар. Овчи қафасни қушларга тўлдиргандай, Улар уйларини ҳийлага тўлдирдилар. Шу туфайли кучайиб, давлат орттирдилар, Семириб, ялтираб кетдилар. Қабиҳ ишларининг чек–чегараси йўқ. Улар етимни оқлашга ҳаракат қилмайди, Йўқсилнинг ҳақини ҳимоя этмайди. Мен сизларга бу борада намуна бўлиб, заифларни қандай қўллаб–қувватлашимиз кераклигини кўрсатдим. Раббимиз Исо айтган шу сўзларни эслайлик: «Олмоқдан кўра, бермоқ кўпроқ марҳамат келтиради.»”
Выбор основного перевода