Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўлларимни Сенга ибодат учун очаман, Қақраган ер каби жоним Сенга ташна. У соя, кўланка бўлади кундузи иссиқдан, Паноҳ, бошпана бўлади бўрону ёмғирдан. Камбағал, бечоралар кулфатда қолганда, Сен уларга бошпана бўлдинг. Пешиндаги жазирамадан соя, Жаладан паноҳ бўлдинг. Ваҳший ғанимларнинг ҳужуми бўрондай бўлди. Сен эса бизнинг паноҳимиз бўлдинг. Чўлоқ ҳам оҳудай сакрайди, Соқов шодликдан ҳайқиради. Мана, ахир, саҳрода сув шариллаб оқмоқда, Чўл жойлар эса ирмоқларга тўла. Аммо сен–чи, эй қулим Исроил, Эй Ўзим танлаган Ёқуб насли, Дўстим Иброҳимнинг авлоди! Мана, Мен янги бир иш қиляпман. Шу пайтнинг ўзидаёқ содир бўляпти! Кўрмаяпсизми?! Мен саҳрода йўллар очаман, Ҳа, чўлда дарёлар яратаман. Ҳатто ёввойи ҳайвонлар Мени улуғлайди, Чиябўри, туяқушлар ҳам Мени шарафлайди. Зотан, танлаган халқимга сув берай дея, Саҳрога сувлар юбордим, Чўлда дарёлар яратдим.
Выбор основного перевода