Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб боради. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад У адолат ва ҳақиқат ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди. Эссайнинг томиридан новда ўсиб чиқади, Ҳа, унинг илдизидан кўчат ёйилади. Унинг устида бўлади Эгамизнинг Руҳи. Бу донолик ҳамда ақл–идрок, Насиҳат ва куч–қудрат Руҳидир, Эгамизни билиш ва Ундан қўрқиш Руҳидир. Ўша Эссай фарзанди Эгамиздан қўрқишдан завқ олар, Ҳукм қилмас кўзлари кўргани ила, Ажрим қилмас эшитганлари ила. У адолат ила бечорани ҳукм қилади, Тўғрилик ила ер юзи мазлумларини ажрим қилади. Бир оғиз сўзи билан золимни жазолайди, Нафаси ила фосиқни ўлдиради. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Ўша кунларда Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Юртда у адолату тўғрилик ила иш тутади. Хурсанд бўлиб, қувонинг, Эй Қуддус халқи! Шодлик ила ҳайқиринг, Эй Сион аҳолиси! Мана, шоҳингиз келяпти. У зафар қозонган ғолибдир. Шунга қарамай, Камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, Ҳа, эшакнинг боласини — Хўтикни миниб келяпти.
Выбор основного перевода