Сўнг эса Қуддусга — шоҳ Зидқиё ҳузурига келган элчилар орқали Эдом, Мўаб, Оммон, Тир ва Сидон шоҳларига хабар жўнат.
Сўрадим: “Эй Раббий, қачонгача?” У айтди: “Шаҳарлар вайрон бўлиб, Кимсасиз қолгунларича, Хонадонларда бирон жон қолмай, Юрт тамом вайрон бўлгунча.
Аммо ёввойи ҳайвонлар бу ерда ётар, Уйлар йиртқичлар билан тўлар, У ерда бойқушлар жойлашар, Эчкилар у ерда шаталоқ отар.
Увиллашар сиртлонлар қалъаларда, Чиябўрилар гўзал саройларда. Ўша вақт яқин орада келади, Ўша кун келмасдан қолмайди.”