Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шароб — мазахчи, ароқ — жанжалкаш, уларга алданганлар нодондир. Исроилнинг соқчилари кўрдир! Уларнинг ҳаммаси идроксиз, Вовилламайдиган тилсиз итлар кабидир. Ётиб олиб, туш кўрадилар, Улар уйқуни яхши кўрадилар. Улар шундай дейди: “Қани, келинглар, шароб ичайлик, Ичкиликка роса тўяйлик. Эрта ҳам бугун каби бўлади, Ҳатто ундан ҳам яхшироқ бўлади.” Фаҳш, шаробнинг эски ва янгиси Халқимни эс–ҳушидан айирди. Эй Исроил, билиб қўйгин: Ҳисоб–китоб вақти келди! Жазо олиш пайти етди! Кўплаб гуноҳларинг сабабли, Чексиз адоватинг туфайли, Сен пайғамбарларни аҳмоқ ҳисоблайсан, Руҳдан илҳомланган одамларни телба деб биласан.
Выбор основного перевода