Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, Раббийнинг кучли бир баҳодири бор. У селга, вайрон келтирадиган қуюнга ўхшайди. Ювиб кетадиган, тошқин жалаларга ўхшайди. Ўз қўллари билан у Эфрайимни яксон қилади. Ўлим билан тузган аҳдингиз бекор бўлади, Ўликлар диёри ила қилган битимингиз барбод бўлади. Даҳшатли офат юртдан ўтаётганда, Сизлар ер билан яксон бўласиз. Ҳолингизга вой! Эгамиздан режаларингизни яширяпсиз, Ишларингизни қоронғиликда қиляпсиз. “Ким бизни кўрарди, ким бизни биларди?” дейсиз. Ана, қўлларингиз қонга булғанган, Бармоқларингиз гуноҳга ботган, Оғзингиздан ёлғон чиқаверади, Тилингиз ҳақсизликни гапиради. Ҳеч кимса, адолат бўлсин, деб айтмайди, Ҳеч кимса ҳақиқат учун курашмайди. Беҳуда гаплардан умид қилиб, ёлғонлар айтади, Бузуқликка ҳомиладор бўлиб, ёвузлик туғади. Исроил халқи Эгамиз ҳақида ёлғон гапирди, улар шундай деди: “Эгамиз барибир ҳеч нарса қилмайди. Ҳеч қандай кўргилик бошимизга тушмайди! Қаҳатчилик, уруш бўлмайди!
Выбор основного перевода