Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Юсуфнинг камони таранг тортилди, Унинг қўллари ҳам чаққонлашди Ёқубнинг қудратли Худоси кучи туфайли, Исроилнинг Чўпони, Қояси туфайли. Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Ўшанда Менинг Ўзим паноҳ бўламан. Аммо Исроилнинг иккала хонадони учун Мен қоқилтирадиган тош, тўсқинлик қиладиган қоя, Қуддус аҳолиси учун тузоқ ва тўр бўламан. Исо уларга деди: “Наҳотки сизлар Муқаддас битиклардаги шу сўзларни ҳеч ўқимаган бўлсангиз: «Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Бу Эгамизнинг қилган ишидир, Кўз олдимиздаги ажойиботдир.» Наҳотки сизлар Муқаддас битиклардаги ушбу сўзларни ҳеч ўқимаган бўлсангиз: «Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Исо эса уларга тикилиб, шундай деди: — Ундай бўлса, Муқаддас битиклардаги: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди”, деган сўзларнинг маъноси нима? Ахир, Исо тўғрисида Муқаддас битикларда шундай ёзилган: «Эй бинокорлар, сиз рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди.» Худо Муқаддас битикларда шундай деб айтган эди: “Мен Қуддусда бир тош жойлаштиряпман. Баъзилар Унга қоқилиб йиқиладилар, аммо Унга таянган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.” Бу тош Исо Масиҳдир. Муқаддас битикларда ёзилгандай: “Унга ишонган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.” Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси ҳаворийлару пайғамбарлардир. Бинонинг тамал тоши эса Исо Масиҳнинг Ўзидир. Инсонлар рад этган, лекин Худо қимматбаҳо деб танлаган тирик тошга — Раббимиз Исога яқинлашинглар. Шунда ўзларингиз ҳам тирик тошлардай бўласизлар. Худо сизлардан руҳий маъбад барпо этади. Сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб хизмат қиласизлар ва Исо Масиҳ орқали Худога мақбул руҳий қурбонликлар келтирасизлар. Зеро, Муқаддас битикларда Худо шундай деган: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда Танланган, қимматбаҳо тамал тошини. Унга таянган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.”
Выбор основного перевода