Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бутун Исроил лашкари олдида Эгамиз Амор қўшинларини ваҳимага солди. Исроил лашкари Гивонда уларнинг кўпларини қиличдан ўтказди. Байт–Хўронга чиқадиган йўл билан қувиб, то Озикаҳ ва Маккедога етиб боргунча йўлда Амор қўшинларини йўқ қилди. Улар Исроил лашкаридан қочиб, Байт–Хўрондан пастга тушаётганларида, то Озикаҳга етгунларича Эгамиз осмондан уларнинг устига йирик–йирик дўл ёғдирган эди. Уларнинг кўплари дўл остида ҳалок бўлди. Исроил лашкарининг қиличидан ҳалок бўлганлардан кўра, дўл уриб ўлганлар кўпроқ эди. Эгамиз Амор халқларини Исроил лашкарининг қўлига берган куни Ёшуа Эгамизга гапириб, бутун Исроил халқи олдида шундай деди: “Эй қуёш, тек тургин Гивон шаҳрида, Оймомо, сен эса Ойжавлон водийсида.” Халқ ўз душманларидан қасос олмагунча, қуёш ҳам, ой ҳам қимирламай, осмонда тўхтаб тураверди. “Ёшур” китобида шу ҳақида ёзилган. Қуёш осмоннинг ўртасида тўхтаб, кун бўйи ботмай турди. Ўша куни Исроил халқи учун Эгамизнинг Ўзи жанг қилди. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам Эгамиз инсоннинг илтижосига жавоб берган бундай кун бўлмаган. Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга кетди ва у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди: — Сув тўғондан тошиб, далани босгани сингари, Эгам ғанимларимни босиб, олдимдан улоқтириб юборди. Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим” деган ном берилди. Довуд, Эгамиз амр берганидай қилиб, Гебодан Гезер шаҳригача бўлган жойларда Филистларни тор–мор қилди. Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга бориб, у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди: — Сув тўғондан тошиб, далани босгани сингари, Худо ғанимларимни босиб, менинг қўлим билан уларни улоқтириб юборди. Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим” деган ном берилди. Довуд Худо амр берганидай қилиб, Гивондан Гезер шаҳригача бўлган жойларда Филистлар лашкарини тор–мор қилди. Ҳа, У инсонга ғам келтириб, озор беришни хуш кўрмайди.
Выбор основного перевода