Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ чиқарган бу ҳукмни бутун Исроил халқи эшитди. Шундан кейин шоҳдан ҳайиқадиган бўлдилар, чунки эътибор берсалар, адолатли ҳукм қилиш учун Худо унга донишмандлик ато қилган экан. Унинг устида бўлади Эгамизнинг Руҳи. Бу донолик ҳамда ақл–идрок, Насиҳат ва куч–қудрат Руҳидир, Эгамизни билиш ва Ундан қўрқиш Руҳидир. Камбағал, бечоралар кулфатда қолганда, Сен уларга бошпана бўлдинг. Пешиндаги жазирамадан соя, Жаладан паноҳ бўлдинг. Ваҳший ғанимларнинг ҳужуми бўрондай бўлди. Сен эса бизнинг паноҳимиз бўлдинг. Токи юқоридан устимизга Руҳ ёғилмагунча шундай бўлади. Ундан кейин саҳролар серҳосил далага айланади, Серҳосил дала ўрмон сифат бўлади.
Выбор основного перевода