Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам айтар: “Худо Бэл тиз чўкди, худо Наво букилди. Уларнинг бутлари молу ҳайвонга юк бўлди. Олдин кўтариб юрганларингиз Энди толиққанга юк бўлди. “Халқларга эълон қилинг, хабар етказинг! Байроқ кўтариб, янгиликни айтинг. Ҳеч нарса яширмай шундай жар солинг: «Бобил қулайди, Уларнинг худоси Бэл шарманда бўлади, Худоси Мардух парча–парча қилинади. Бобил бутлари хор бўлади, Санамлари синдириб ташланади.» Бобил бирданига қулайди, вайрон бўлади. У учун фарёд қилинг! Яраларига малҳам суртинг, Зора тузалиб қолса! Бобил худоси Бэлни Мен жазолайман, Ютганларини оғзидан чиқараман. Энди халқлар унинг олдига оқиб бормайди, Бобил деворлари қулаб тушади. Унинг кетидан иккинчи фаришта учиб келиб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил шаҳри вайрон бўлди! Бобил шаҳвоний ҳирси шаробидан Ҳамма халқларга ичирганди.” У қаттиқ ҳайқириб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди! У жинларнинг макони, ҳар турли ёвуз руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай ҳаром ва жирканч қушнинг уяси бўлиб қолди. Ахир, барча халқлар Бобилнинг Шаҳвоний ҳирси шаробидан ичганди. Бобилнинг азоб–уқубатидан даҳшатга тушиб, узоқдан туриб, дейдилар: “Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Эй қудратли Бобил, ҳолингга вой! Сен бир соатдаёқ жазоингни олдинг!”
Выбор основного перевода