Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда инсон овдаги жайрондай бўлар, Чўпонсиз қолган сурувдай бўлар, Ҳар бири ўз халқига қайтиб кетади, Ҳар бири ўз юртига қочиб боради. Мисрдан ёрдам сўраб борганларнинг ҳолига вой! Улар чопқир отларига ишонадилар, Жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг Муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Эгамизга юз бурмайдилар. Денгиз сувлари Бобилни босди, Шовқин тўлқинлар уни қоплаб олди. Шундан кейин Эгамиз Ўз халқи узра зоҳир бўлади, Унинг ўқи яшиндай отилади. Эгамиз Раббий бурғуни чалиб, Жанубдан келган қуюнлар орасида ҳужум қилади.
Выбор основного перевода