Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар шундай деб айтишади: «Қуддусга қарши жангга тайёрланинглар! Бўла қолинглар, кундуз куни уларга ҳужум қиламиз! Шўримиз қурсин! Кун ҳам ботяпти, Оқшом соялари бўй чўзиб қолди. Энди тунда ҳужум қиламиз, Шаҳардаги қалъаларни вайрон этамиз!»” Айни қизишган пайтларида Уларга ўткир ичимликдан ичираман. Уларни масту шодон қиламан. Сўнг улар абадий уйқуга кетишади, Ҳеч қачон уйғонишмайди, — деб айтмоқда Эгамиз. — Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Маст қиламан Бобил амалдорларию донишмандларини, Ҳокимларини, аъёнларию жангчиларини. Улар абадий уйқуга кетадилар, Ҳеч қачон уйғонмайдилар.” Орадан йиллар ўтди. Бир куни шоҳ Белшазар катта бир зиёфат уюштирди, зиёфатга мингта бегини таклиф қилиб, улар билан майхўрлик қилаётган эди. Ширакайф бўлиб қолган шоҳ: “Катта бобом Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан олиб келган олтин ва кумуш қадаҳлар келтирилсин!” — деб буюрди. Шоҳ беклари, хотинлари ва канизаклари билан ўша қадаҳлардан шароб ичмоқчи эди. Қуддусдаги Маъбад, яъни Худонинг уйидан олиб келинган олтин қадаҳлар базмхонага келтирилди. Шоҳнинг ўзи, унинг беклари, хотинлари ва канизаклари қадаҳлардан шароб ичишди. Улар ичиб, олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч ва тошлардан қилинган худоларни олқишлар эдилар.
Выбор основного перевода