Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар! Аммо рад этиб, Менга бўйсунмасангиз, Қиличнинг дамига рўпара бўлгайсиз.” Эгамизнинг Ўзи шундай деб айтди. Ўрмондаги дарахтлар шунчалик оз қоларки, Ҳаттоки ёш бола ҳам уларни санай олади. Аммо бир кун келиб, мустаҳкам қоқилган бу қозиқ жойидан чиқиб, ерга тушади, — демоқда Сарвари Олам. — Унга осилган юк чилпарчин бўлади.»” Эгамиз шундай деб айтди. Ҳа, У ўлимни бутунлай ютиб юборади. Эгам Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди, Бутун ер юзида Ўз халқининг уятини олиб ташлайди. Ҳа, Эгам шундай деб айтган! Ўз қулларим пайғамбарлар орқали айтган сўзларим, огоҳлантиришларим ота–боболарингизнинг бошига тушди–ку! Шунда улар тавба қилиб: “Сарвари Олам Ўзи режалаштиргандай, юрган йўлларимиз ва қилмишларимизга яраша бизни жазолади”, деб айтишди.
Выбор основного перевода