Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, Мидияликларни уларга қарши қўяман, Мидияликларга кумушнинг ҳеч кераги йўқ, Улар олтинни ҳам истамаслар. Элам лашкари ўқдонларини тайёрлади, Жанг аравалари, отлиқлари билан келди, Хир лашкари қалқонларини қўлга олди. Дунёнинг энг четидан қўшиқлар эшитармиз: “Одил Худога шарафлар бўлсин!” Аммо мен: “Тамом бўлдим! Тамом бўлдим! Энди ҳолимга вой! — дедим. — Хоинлар сотмоқдалар, Ҳа, улар хоинлик қилмоқдалар!” Эй таланмаган талончи! Ҳолингга вой! Эй хиёнатни татимаган хиёнаткор! Ҳолингга вой! Роса талаб бўлганингдан сўнг, Ўзингни талон–тарож қиладилар. Хиёнатни бас қилганингда, Сенга хиёнат қиладилар. Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг илк даврида Эгамиз Еремиё пайғамбарга Элам юрти тўғрисида Ўз сўзини аён қилди. Сарвари Олам демоқда: “Мен Элам мерганларини нобуд қиламан. Қудратининг манбаини синдираман. Орамизда Парфиядан, Мидия, Элам, Месопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понтус ва Асиядан келганлар бор.
Выбор основного перевода