Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан. Мана энди эса улуғланишим учун Қуддусни танладим. Мен сени, эй Довуд, халқим Исроил устидан ҳукмдор бўлгин деб танладим.» Мисрдан бронза келтирилади, Ҳабашистон Сенга қўлларин чўзиб, эй Худо, Ўлпон тўлашга шошилиб қолади. Нил дарёси орқали хабарчиларини жўнатадиган, Денгиз орқали папирус кемаларини юборадиган юрт! Сенинг ҳолингга вой! Боринглар, эй чаққон хабарчилар, Баланд бўйли, териси тиниқ халққа, Узоқдан ҳам, яқиндан ҳам қўрқинчли бўлган элатга, Кучли, забт этувчи миллатга, Юртида дарёлари бор халққа. Ўша куни Мисрнинг ўртасида Эгамиз учун бир қурбонгоҳ қурилади, чегарада Эгамизга аталган бир муқаддас тош ўрнатилади. Эгамиз айтмоқда: “Мисрнинг бойликлари, Ҳабашистоннинг хазиналари сеники бўлади! Саво юртининг баланд бўйли одамлари сенга келади. Улар сенга эргашади. Занжирбанд бўлиб, сенга таъзим қилади. Ёлвориб: «Ҳа, Худо сизнинг орангизда! Ундан бошқа Худо йўқ!» дейди.” Олис юртлардан ихлосмандларим келишади, Ҳабашистондаги дарёларнинг нариги томонидан, Менга назрлар олиб келишади. Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилишга ва Чайла байрамини нишонлашга келишади. Агар ер юзидаги халқларнинг бирортаси Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилиш учун Қуддусга келмаса, уларнинг юртида ёмғир ёғмайди.
Выбор основного перевода