Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Оссурияга бир қара! У ҳам бамисоли Лубнондаги садр дарахти эди, Кўркам шохлари ўрмонга соя солар эди, Унинг учи булутларга тегиб турарди. Ажнабийларнинг энг ёвуз халқи уни йиқитиб, ташлаб кетди. Чопилган шохлари қирлару водийларда, синган бутоқлари юртнинг ҳамма жарликларида сочилиб ётди. Соясида ором олган жаҳоннинг ҳамма халқлари тарқалиб кетди. Барча осмон қушлари ағдарилиб ётган дарахт танасига келиб қўнди, барча ёввойи ҳайвонлар шохлари орасига кириб ётди, Шохлари қуриб, синиб ётади, Аёллар келиб, уларни ёқади. Бу халқ ақл–ҳушидан айрилган, Яратувчи ҳам уларга ачинмайди, Худо уларга марҳамат кўрсатмайди. Қаламча униб, ерда ёйилган серновда узум токига айланди. Унинг новдалари бургут томон чўзилди, тагидаги илдизлари ерга чуқур ёйилди. У токка айланди, новдалари гуркираб ўсди, барра япроқлар чиқарди. Кейин бошқа баҳайбат бир бургут учиб келди. Бу улкан қанотли бургут қалин пат билан қопланган эди. Шунда ток, келган бургут мени суғорар, дея ўсган жойидан илдизларини бургут томон чўзди, новдаларини у томон узатди. Аммо ток аллақачон сероб сувлар бўйидаги унумдор ерда ўсаётган эди. У униб чиққан эди, мўл ҳосил беришга, кўркам узум токи бўлиб етишишга имконияти бор эди.» Исроил халқига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: бу ток энди гуркираб ўсармикан?! Токни эккан бургут уни илдизи билан суғуриб ташламайдими?! Узумларини узиб, барра япроқларини қуритиб юбормайдими?! Ҳа, токни суғуриб ташлаш учун катта куч ёки қудратли лашкар керак эмас. Борди–ю, токни бошқа бир жойга кўчириб ўтқазса, у яна кўкарармикан?! Йўқ, гармсел уни батамом қовжиратиб юборади–ку. Ток ўсган жойида сўлиб қолади–ку.»”
Выбор основного перевода