Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз деди: — Қулим Ишаё уч йил яланғоч, ялангоёқ юргани Миср ва Ҳабашистон қисматини билдирувчи белги ва аломатдир. Оссурия шоҳи Миср асирларини, Ҳабашистон тутқунларини, ёшу қарисини яланғоч, ялангоёқ, уятли жойлари очиқ ҳолда ҳайдаб кетади. Миср шарманда бўлади. Ҳабашистонга умид боғлаган, Мисрдан фахрланган халқ иснодга қолади. Мисрнинг бўғзига қилич келади, Ҳабашистон кулфат азобида қолади. Мисрда кўп одамлар ҳалок бўлади, Унинг бойлиги олиб кетилади, Пойдевори бузиб ташланади. Ҳабашистон, Ливия, Лидия, бутун Арабистон, Куб ва Мисрнинг қолган барча иттифоқчилари жангда ҳалок бўладилар. Ўша куни хотиржам яшаётган Ҳабашистонликларни қўрқитиш учун Мен кемаларда элчиларимни жўнатаман. Миср устига кулфат тушган куни Ҳабашистонликлар азобда қоладилар. Мана, ўша кун ҳадемай келади. Ҳабашистону Миср унинг устидан ҳукмронлик қиларди, Кучининг чек–чегараси йўқ эди. Ливия билан Луб унинг иттифоқдошлари эди. Эй Ҳабашистонликлар, Эгамиз сизларни ҳам қиличи билан ўлдиради. Олис юртлардан ихлосмандларим келишади, Ҳабашистондаги дарёларнинг нариги томонидан, Менга назрлар олиб келишади.
Выбор основного перевода