Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин аёл чақалоқни ортиқ яшириб юролмаслигига кўзи етгач, қамиш сават олди. Сув кирмасин деб, саватни қора сақич билан сувади. Кейин саватнинг ичига чақалоқни солиб, саватни дарё бўйидаги қамишзор орасига қўйиб кетди. Улар Эгамизга қилган бевафолиги учун Рахабом ҳукмронлигининг бешинчи йилида Миср шоҳи Шишах Қуддусга бостириб келди. Шишах ўзи билан 1200 та жанг аравасини, 60.000 нафар отлиқ лашкарни, шунингдек, Мисрдан Ливиялик, Сухотлик ва Ҳабашистонлик сон–саноқсиз қўшинни тортиб келди. Шишах Яҳудонинг мустаҳкам шаҳарларини қўлга киритиб, Қуддусгача етиб борди. Ҳабашистонлик Зерах беҳисоб лашкари ва 300 жанг араваси билан Яҳудо юртига ҳужум қилиб, Моришо шаҳригача бостириб борди. Наҳотки Ҳабашистонликлар билан Ливияликлар эсингда бўлмаса?! Улар сон–саноқсиз лашкарлари, кўплаб жанг аравалари ва отлиқ сипоҳлари билан келган эди–ку. Ўшанда Сен Эгамизга суянганинг учун, Эгамиз уларни сенинг қўлингга берган эди. Ўша пайтда ҳадялар келтирар Сарвари Оламга Баланд бўйли, териси тиниқ Ҳабаш халқи, Узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам қўрқадиган халқ, Кучли, забт этувчи халқ, Юртида дарёлари бўлган халқ. Ҳа, бу халқ ҳадялар келтирар Сион тоғига Сарвари Оламга аталган жойга.
Выбор основного перевода