Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бамисоли тонг шафағидир, Мусаффо тонгда нур сочаётган қуёш кабидир, Нурлари ёмғирдан сўнг тупроқда майса ундирар.» Аммо Сенинг ўлик халқинг тирилади, Таналари ўрнидан туради. Эй тупроқ остида ётганлар, қўзғалинг, Шодликдан ҳайқиринг! Эй Эгамиз, шабнаминг тонгги шабнамга ўхшайди, Замин мурдаларига ҳаёт бағишлайди. Ана, Эгамиз келаётир масканидан Замин аҳлини гуноҳлари учун жазолагани. Ер тўкилган қонларни фош этади, Қотилликнинг қурбонларини энди яширмайди. Эгам айтар: “Узоқ вақт сукут сақладим, Жим турдим, Ўзимни тутдим. Энди эса туғаётган аёлдай Оғир нафас оламан, фарёд қиламан.
Выбор основного перевода