Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин дея, Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради. Шунда бўри қўзи билан яшар, Сиртлон билан улоқча бирга ётар, Бузоқ, шер, бўрдоқи биргадир, Ёш бола уларни етаклаб юрар. Сигир билан айиқ бирга ўтлайди, Болалари ҳам бирга ётади, Шер ҳўкизга ўхшаб сомон ейди. Гўдак қора илон уяси устида ўйнар, Ёш бола қўлини илон инига суқар. Муқаддас тоғимнинг гир атрофида Улар зарар келтирмас ё чақмас. Ҳа, сувлар тўлдирганидай денгизни, Ер юзи тўлиқ билиб олади Эгамизни. Бўри билан қўзичоқ бирга ўтлаб юради, Шер ҳам ҳўкиз каби сомон ейди, Илон эса тупроқ ялайди. Муқаддас тоғимнинг бирон ерида Ҳеч бир ёвузлигу ёмонлик қилинмайди.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода