Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди. Ой қуёшга ўхшаб нур сочади. Қуёш эса етти баробар кўпроқ нур беради, етти кунлик ёруғлигини сочади. Эгам Ўз халқининг яраларини боғлаб, Ўзи келтирган жароҳатларга шифо берган кун шундай бўлади. Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин, Хаста қалбларга шифо берсин, Асирларга озодлик эълон қилсин, Зиндондагиларга эркинлик хабарини берсин” деб, Эгам мени юборди. Бу халқ шундай дейди: “Келинглар, Эгамизга қайтайлик! У бизни тилка–пора қилди, Шифони ҳам Ўзи беради. Бизни ярадор қилди, Яраларимизни Ўзи боғлайди.
Выбор основного перевода