Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди сен бу аёлни эрига қайтариб бер. Унинг эри — пайғамбар, сен учун ибодат қилади. Шунда сен тирик қоласан. Агар бу аёлни эрига қайтариб бермасанг, шуни билиб қўйки, ўзинг ҳам, бутун оила аъзоларинг ҳам ўласизлар. Балом Болоққа деди: — Шу ерда мен учун еттита қурбонгоҳ қуриб, еттита буқа ва еттита қўчқорни тайёрлаб қўй. Энди менга келсак, албатта Эгамизга сизлар учун ибодат қиламан. Акс ҳолда, Унга қарши гуноҳ қилган бўламан. Бундан Худо сақласин! Сизларга фақат тўғри ва яхши йўлни кўрсатаман. Аҳд сандиғини кўтариб келаётган левиларга Худонинг Ўзи ёрдам берди. Шу сабабдан улар еттита буқа ва еттита қўйни қурбонлик қилдилар. Зиёфатлар тугагандан кейин Аюб фарзандларини чақиртирарди. “Фарзандларим юракларида Худони лаънатлаб, гуноҳ қилган бўлишлари мумкин”, дея эрта тонгда уларнинг ҳар бири учун куйдириладиган қурбонликлар келтириб, уларни покларди. Аюб ҳар доим шундай қилар эди. Имон билан қилинган ибодат беморни соғайтиради, Раббимизнинг Ўзи унга шифо беради. Агар бемор гуноҳ қилган бўлса, Раббимиз уни кечиради. Шунинг учун қилган гуноҳларингизни бир–бирингиз олдида тан олинглар, бир–бирингиз учун ибодат қилинглар, шифо топасизлар. Солиҳ одамнинг илтижоси кучли таъсирга эгадир! Агар бирор киши биродарининг гуноҳ қилаётганини кўрса–ю, бу гуноҳ абадий ўлимга сабаб бўлмаса, у учун ибодат қилсин. Унинг ибодати туфайли Худо гуноҳ қилган одамга ҳаёт бағишлайди. Мен гуноҳи абадий ўлимга сабаб бўлмайдиган одамни назарда тутяпман. Абадий ўлимга сабаб бўладиган гуноҳ ҳам бор. Бундай гуноҳга қўл урган одамлар учун ибодат қилинглар, деб айтмаяпман.
Выбор основного перевода