Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аюбнинг бошига тушган кулфатлар ҳақида унинг уч дўсти эшитди. Булар Темонлик Элифаз, Шувахлик Билдад ва Намахлик Зўфар деган одамлар эди. Улар йиғилишиб, Аюбга ҳамдардлик билдириш ва тасалли бериш ниятида уни кўришга келдилар. Шундан кейин Темонлик Элифаз Аюбга шундай деди: Душманим фосиқлардай жазо олсин, Рақибларим ёвузлардай жазолансин. У Аюбнинг учала ўртоғидан ҳам жуда қаттиқ аччиқланди, чунки улар Аюбнинг гапига жавоб топиб бера олмадилар. Натижада Худо айбдордай бўлиб қолди. Шунда Аюб Эгамизга жавоб берди: “Ҳа, биламан, Сен ҳамма нарсани қила оласан. Сенинг режаларингни ҳеч ким буза олмайди. «Билмай туриб, донолигимга гумон қилаётган ким?» — деб сўрадинг. Ўша менман. Ўзим тушунмайдиган нарсалар ҳақида оғиз очдим. Ақлим етмайдиган ажойиботлар ҳақида гапирдим. Сен: «Қани қулоқ сол, Мен гапираман. Сени сўроқ қиламан, жавоб бер», — дединг. Сен ҳақингда бировлардан эшитгандим, Аммо энди кўзларим билан Сени кўриб турибман. Шунинг учун энди айтганларимни қайтиб оламан, Бошимга тупроғу кул сочиб, тавба қилдим.”
Выбор основного перевода