Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади. Охири шунчалик фаровон бўласанки, Аввалги ҳолатинг ночордай туюлади. Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Эгамиз Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса, Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай! Эгамиз Қуддусни яна фаровонликка эриштирганда, Туш кўраётган одамларга ўхшар эдик. Уят ўрнига сизлар икки ҳисса улуш оласиз. Шарманда бўлмайсиз, олган мулкингиздан шодланасиз. Ҳа, ўз юртингизда икки ҳисса улуш оласиз, Абадий шодликка эга бўласиз. ловуллаган оловни ўчирдилар ва қилич тиғидан омон қолдилар. Ҳолдан тойган пайтларида кучга тўлдилар, жангда баҳодирлик кўрсатдилар ва ўзга юрт лашкарларини тор–мор қилдилар. у бу дунёнинг ўзидаёқ юз ҳисса ортиқ уй–жойларга, ака–укаларга, опа–сингилларга, оналарга, болаларга ва далаларга эга бўлади, шу билан бирга қувғин ҳам қилинади. Нариги дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади.
Выбор основного перевода