Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир куни Залофходнинг қизлари Учрашув чодири кираверишига келишди. Залофход Хафернинг ўғли, Гиладнинг невараси, Мохирнинг эвараси, Юсуф ўғли Манашенинг чевараси эди. Хуллас, Залофход Манаше уруғидан эди. Залофход қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. Улар Мусо, руҳоний Элазар, йўлбошчилар ва бутун жамоанинг олдида туриб шундай дейишди: Бир куни Залофходнинг қизлари Учрашув чодири кираверишига келишди. Залофход Хафернинг ўғли, Гиладнинг невараси, Мохирнинг эвараси, Юсуф ўғли Манашенинг чевараси эди. Хуллас, Залофход Манаше уруғидан эди. Залофход қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. Улар Мусо, руҳоний Элазар, йўлбошчилар ва бутун жамоанинг олдида туриб шундай дейишди: — Отамиз саҳрода вафот этди. У Эгамизга қарши йиғилган Кўрахнинг тўдасига шерик бўлмаган, ўз гуноҳи туфайли оламдан ўтди. Отамизнинг ўғли йўқ. Ўғли бўлмагани учун отамизнинг номи уруғи орасидан ўчиб кетиши керакми? Бизга ҳам амакиларимиз қатори ерни мулк қилиб беринглар. Мусо уларнинг талабини Эгамизга айтди. Эгамиз шундай жавоб қайтарди: — Залофходнинг қизлари ҳақ гапни айтишяпти. Уларга албатта амакилари қатори ерни мулк қилиб беринглар. Отасининг улуши қизларига берилсин. Исроил халқига ҳам шундай деб уқтир. Агар бирор киши вафот этса–ю, ўғли бўлмаса, унинг мулки қизига қолсин.
Выбор основного перевода