Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзларининг ахлатидай бутунлай йўқ бўлиб кетади. Уларни олдин кўрганлар: «Қани энди улар?» деб сўрайдилар. Улар майсадай тезда қуриб қолади, Ям–яшил ўтдай тезда сўлиб қолади. Сен одамларни супуриб ташлайсан, Улар гўё тушга ўхшайди. Улар тонгда унган янги майса кабидир. Тонгда майса янгидан ўсиб чиқса ҳам Оқшомда сўлиб, хазон бўлади. Сенинг ғазабингдан адойи тамом бўлдик, Қаҳрингдан биз ваҳимага тушдик. Чўпоннинг чодири йиғилганидай Менинг умрим узилди, Мендан тортиб олинди. Умрим тўқувчининг матоси каби битди. Унинг дастгоҳидаги ипдай Менинг умрим ҳам қирқилди. Эй Раббий, туну кун мени қийнайсан. Эгам айтар: “Солиҳ одамлар ўлиб кетяпти, Ҳеч ким бу ҳақда фикр юритмайди. Тақводорлар йўқ бўляпти. Ёвузликдан қутулсин деб, Солиҳлар оламдан ўтяпти. Ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди.
Выбор основного перевода