Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Ҳа, биламан, айтганларингнинг ҳаммаси тўғри, Лекин қандай қилиб инсон Худонинг назарида ҳақ бўла олади? Инсон ўзи недирки, пок бўла олса?! Аёл зотидан туғилган инсон қандай қилиб солиҳ бўла олади?! Шундай экан, инсон зоти қандай қилиб Худо олдида солиҳликка даъво қила олади?! Аёлдан туғилганлар қандай қилиб пок бўла олади?! Аммо Буз авлодининг Рам хонадонидан бўлган Борахиёл ўғли Элихунинг жаҳли чиқди. Аюб ўзини оқлаб, Худони айблаётгани учун ундан қаттиқ ғазабланди. Аммо ҳеч ким Яратувчига ёлвормайди. Тунлари умид берадиган Худога илтижо қилмайди. Йўқ, асло! Ахир, ҳар бир инсон ёлғончи бўлса ҳам, Худо ҳақдир. Муқаддас битикларда Худо ҳақида шундай ёзилган–ку: “Шу боис ҳукм қилганингда Сен барҳақсан, Айбимни фош этганингда доимо тўғри бўлиб чиқасан.”
Выбор основного перевода