Агар қўшнингизнинг тўнини гаровга олган бўлсангиз, кун ботмасдан олдин тўнини қайтариб беринг.
Ўша тўн қўшнингизнинг биттаю битта ёпинчиғидир. Бўлмаса, қўшнингиз нимани ёпиниб ухлайди?! У Менга ёлворганда, эшитаман. Мен раҳмдилман.
Яқинларингдан ҳеч бир сабабсиз гаров олдинг, Камбағаллардан кийимини ечиб олиб, яланғоч қолдирдинг.