Шунда ҳам сен: «Худо нимани биларди, Зулмат орасидан У қандай ҳукм қила оларди», дейсан.
«Қуюқ булутлар Уни яширган, У бизни кўрмайди, Худо осмон гумбази узра айланиб юрибди–ку», деб айтасан.
Улар ўз кўнгилларида: “Худо қилмишларимизни унутган, У кўзларини юмиб олган, ҳеч нарсани кўрмайди”, деб ўйлайди.
Оқшом. Кеч. Тун қоронғи эди.
Ҳолингизга вой! Эгамиздан режаларингизни яширяпсиз, Ишларингизни қоронғиликда қиляпсиз. “Ким бизни кўрарди, ким бизни биларди?” дейсиз.