Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўғриларнинг чодирида ҳам тинчлик ҳукмрон, Худонинг ғазабини келтирадиганлар ҳам хавф–хатарсиз юрибди. Гўё улар «гаҳ» деса, Худо қўлига қўнади! Албатта У ёлғончиларни билади, Ёвузликни кўрганда, эътиборга олади–ку! Эгамиз Ўзининг муқаддас Маъбадидадир, Эгамизнинг тахти самодадир. У инсонни кўздан қочирмайди, Нигоҳи инсонни текшириб туради. Эгамизнинг кўзлари ҳамма жойда, У яхшию ёмонни кўриб туради.
Выбор основного перевода