Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар ёруғликдан зулматга ҳайдаладилар, Ҳа, бу дунёдан қувиб чиқариладилар. Шарқ шамоли уларни олиб кетади, Фосиқларни ўз жойларидан супуриб ташлайди. Бу шамол шафқатсизларча уларга ташланади, Фосиқлар шамолнинг кучидан қочишга уринади. Шамол уларнинг устидан кулади, Ҳуштак чалиб, уларни даҳшатга солади. Улар бирдан қирилиб кетади, Ваҳимадан қирилиб, йўқ бўлади. Уларнинг ҳаёти фақат тушдир, Уйғонганларида унут бўлади. Сен ҳам қўзғалганингда, эй Раббий, Уларнинг ҳаётига чек қўясан. Минг йил Сенинг назарингда бир кундайдир, Қисқа бир тун вақтидайдир. Эй Қуддус, сизга қарши чиққан халқлар йўқ бўлиб кетади. Сизнинг қалъангизга ҳужум қилган ваҳший элатлар Тундаги туш каби ўтиб кетади.
Выбор основного перевода