Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менинг ғазабимдан олов чиқади, Ўликлар диёрининг энг чуқур жойигача ёндиради, Ерни, ҳосилини куйдиради, Тоғ пойдеворини кул қилади. Бетавфиқлар тўдаси бирор авлод қолдирмай ўтиб кетади, Порахўрларнинг чодирларини олов ёндириб юборади. Улар ёруғликдан зулматга ҳайдаладилар, Ҳа, бу дунёдан қувиб чиқариладилар. Ўзингиз билмаган юртда душманларингизга хизмат қиласизлар. Менинг ғазабим сизларни оловдай ямламай ютади.” Сизларга Мен мулк қилиб берган юртдан ўз айбингиз туфайли айриласизлар. Мен сизларни ўзингиз билмаган бир юртга жўнатаман, душманларингизга ҳаммангизни қул қилиб бераман. Сизлар Мени ғазаблантирдингиз, ғазабим сўнмас олов каби ёнмоқда.”
Выбор основного перевода