Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бутун ер юзи фосиқлар қўлида, Худо ҳакамларнинг кўзларини боғлаб қўйган. Агар У боғламаган бўлса, Яна ким боғлаган бўлиши мумкин?! Нима учун фосиқларнинг умрлари узилмай, давом этаверади? Нега улар кекса ёшга етадилар? Нега нуфузи ошиб бораверади? Уйлари хавф–хатарсиз бўлади, Худонинг таёғи уларнинг бошига тушмайди. Аммо уларга барака бериб, уйларини тўлдирган Худо–ку! Фосиқларнинг ўй–хаёлларидан мен жирканаман. Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди?
Выбор основного перевода