Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нуҳ 600 ёшга кирганда, иккинчи ойнинг ўн еттинчи куни ер остидаги булоқлар отилиб чиқди, осмоннинг қопқалари очилди. Айни ўша куни Нуҳ билан бирга унинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас, хотини ва учала келини кема ичига кирдилар. Қирқ кечаю қирқ кундуз тинмай ёмғир ёғди. Айни ўша куни Нуҳ билан бирга унинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас, хотини ва учала келини кема ичига кирдилар. Қирқ кечаю қирқ кундуз тинмай ёмғир ёғди. Улар билан бирга ёввойи ҳайвонлардан, чорвадан, ерда судралиб юрувчи ҳамма жонивор ва ҳашаротлардан, қушлардан — ҳаммасининг ҳар бир туридан кемага кирди. Бу тирик жонзотлар иккита–иккитадан бўлиб Нуҳ билан бирга кемага кирди. Худо Нуҳга амр қилгандай, ҳамма жониворларнинг эркак ва урғочиси кемага кириб бўлгач, Эгамиз Нуҳнинг орқасидан эшикни ёпди. Ер юзида қирқ кун давомида тўфон бўлиб, сув ерни кўмди, кемани ердан юқори кўтарди. Сув ер устида тобора кўпайиб борар, кема сув юзида сузарди. Сув ер юзида шунчалик тўлиб–тошдики, баланд тоғлар ҳам кўмилиб кетди. Сув тоғлардан ўн беш тирсак баландликка кўтарилди. Ер юзида юрган жамики жонзот — қушлар, чорва, ёввойи ҳайвонлар, судралиб юрувчи жониворлар, инсон зоти нобуд бўлди. Қуруқ ер устида яшаб турган ҳамма тирик жонзот нобуд бўлди. Ер юзидаги ҳар қандай жонзотни — инсонларни, ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни, қушларни Худо йўқ қилиб юборди, ҳаммаси ер юзидан қирилиб кетди. Фақат Нуҳ ва у билан бирга кемада бўлганларгина тирик қолдилар, холос. Сув 150 кун давомида ер юзини қоплаб турди. Акс ҳолда, Эгамиз сизлардан ғазабланиб, осмонни ёпиб қўяди, ёмғир ёғмайди, ер ҳосил бермайди. Натижада Эгамиз сизларга мулк қилиб бераётган яхши юртдан тез қирилиб кетасизлар. Улар Сенга қарши гуноҳ қилганлари учун осмон беркилиб, ёмғир ёғмаганда, улар ўша уйга қараб, Сени яна тан олиб илтижо қилсалар, Сен уларни гуноҳлари учун жазолаганингда, тавба қилсалар, Эгамиз осмонда Ўзига маскан қурди, Ер узра осмон гумбазини ўрнатди. Денгиз сувларини йиғиб, Ер юзига сочиб юборадиган Ўшадир. Эгамиздир Унинг номи.
Выбор основного перевода