Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо ўзларингизга мулк қилиб бераётган ерга сизларни олиб кирганда, Гаризим тоғидан баракаларни айтинглар, Эбал тоғидан лаънатларни айтинглар. Ўша куни Мусо халққа қуйидаги буйруқ берди: Иордандан ўтганларингиздан кейин, халқни дуо қилиш учун қуйидаги қабилалар Гаризим тоғида турсинлар: Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Юсуф, Бенямин. Лаънатлар ўқиш учун эса қуйидаги қабилалар Эбал тоғида турсин: Рубен, Гад, Ошер, Забулун, Дан, Нафтали. Левилар жамики Исроил халқига баланд овоз билан шундай десин: Мусо мана шу қонунни ёзиб, уни Эгамизнинг Аҳд сандиғини олиб юрадиган Леви авлодидан бўлган руҳонийларга ва Исроилнинг ҳамма оқсоқолларига берди. Бунинг учун эркагу аёлни, бола–чақани, шаҳрингиздаги мусофирларни, борингки, бутун халқни йиғинглар. Улар эшитиб ўрганишсин, Эгангиз Худодан қўрқишсин. Мана шу қонуннинг барча сўзларини битта қолдирмай бажаришсин. Эгамизнинг Аҳд сандиғини олиб юрадиган левиларга шундай буйруқ берди:
Выбор основного перевода