Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен Ўзимни сизларга қаерда зоҳир қилсам, ўша жойда Менга атаб тупроқдан қурбонгоҳ қуринглар. Шунда Мен келиб, сизларга марҳамат қиламан. Ўша қурбонгоҳ устида қўйларингиздан, эчкиларингиздан, молларингиздан Менга куйдириладиган ва тинчлик қурбонликлари келтиринглар. Агарда Менга атаб тошдан қурбонгоҳ ясасангиз, уни йўнилган тошдан қилманглар. Тошга тешани теккизганларингизда, тош ҳаром бўлади. Ўша ерда Эгангиз Худога атаб, тош қурбонгоҳ қуринглар. Қурбонгоҳга темир асбоб теккизманглар. Эгангиз Худонинг бу қурбонгоҳини йўнилмаган тошлардан қуринглар. Қурбонгоҳ устида Эгангиз Худога куйдириладиган қурбонликлар келтиринглар.
Выбор основного перевода