Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен Ўзимни сизларга қаерда зоҳир қилсам, ўша жойда Менга атаб тупроқдан қурбонгоҳ қуринглар. Шунда Мен келиб, сизларга марҳамат қиламан. Ўша қурбонгоҳ устида қўйларингиздан, эчкиларингиздан, молларингиздан Менга куйдириладиган ва тинчлик қурбонликлари келтиринглар. Агарда Менга атаб тошдан қурбонгоҳ ясасангиз, уни йўнилган тошдан қилманглар. Тошга тешани теккизганларингизда, тош ҳаром бўлади. Кўп ўтмай сизлар Эгангиз Худо берадиган юртга кирасизлар. Сут ва асал оқиб ётган бу юртни ота–боболарингизнинг Худоси сизларга ваъда қилган. Сизлар Иордан дарёсидан кечиб ўтганингиздан кейин, Эбал тоғига боринглар. Ўша ерга катта тошларни ўрнаштиринглар. Уларни суваб, бу қонунларнинг нусхасини ёзинглар. Кўп ўтмай сизлар Эгангиз Худо берадиган юртга кирасизлар. Сут ва асал оқиб ётган бу юртни ота–боболарингизнинг Худоси сизларга ваъда қилган. Сизлар Иордан дарёсидан кечиб ўтганингиздан кейин, Эбал тоғига боринглар. Ўша ерга катта тошларни ўрнаштиринглар. Уларни суваб, бу қонунларнинг нусхасини ёзинглар. Кўп ўтмай сизлар Эгангиз Худо берадиган юртга кирасизлар. Сут ва асал оқиб ётган бу юртни ота–боболарингизнинг Худоси сизларга ваъда қилган. Сизлар Иордан дарёсидан кечиб ўтганингиздан кейин, Эбал тоғига боринглар. Ўша ерга катта тошларни ўрнаштиринглар. Уларни суваб, бу қонунларнинг нусхасини ёзинглар. Ўша ерда Эгангиз Худога атаб, тош қурбонгоҳ қуринглар. Қурбонгоҳга темир асбоб теккизманглар. Эгангиз Худонинг бу қурбонгоҳини йўнилмаган тошлардан қуринглар. Қурбонгоҳ устида Эгангиз Худога куйдириладиган қурбонликлар келтиринглар. Тинчлик қурбонликларини ҳам шу ерда келтириб, тановул қилинглар. Эгангиз Худо олдида хурсандчилик қилинглар. Ўрнатадиган тошларга бу қонуннинг ҳамма сўзларини ёзишни унутманглар. Уларни ўқиш осон бўлсин.
Выбор основного перевода