Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Таёғингни кўтариб, қўлингни денгиз устига узат, сувни икки томонга айир. Шунда Исроил халқи қуруқ ер устида юриб, денгиздан ўтади. Омолек халқи Рафидимга келиб, Исроил халқига уруш очдилар. Шунда Мусо Ёшуага: — Одамлардан танлаб олгин–да, бориб, Омолекларга қарши урушга чиқ! — деди. — Эртага мен тепаликнинг устида бўламан. Худо, ол, деб тайинлаган таёқ қўлимда бўлади. Ёшуа Мусо буюргандай қилиб Омолеклар билан жанг қилгани борди. Мусо, Ҳорун ва Хур тепаликнинг устига чиқишди. Мусо қўлларини кўтарганда, Исроил халқи ғолиб келар, туширганда эса Омолеклар ғолиб келарди. Охири Мусонинг қўллари толиқди. Шунда Ҳорун билан Хур Мусога тош келтириб қўйиб бердилар. Мусо тош устига ўтирди. Кейин Мусонинг қўлларини бир томондан Ҳорун, бир томондан Хур юқорига кўтариб турди. Қуёш ботгунча, Мусонинг қўлларини юқорига кўтариб туравердилар. Шундай қилиб, Ёшуа Омолекларни енгиб, қиличдан ўтказди. Шундан кейин Эгамиз Мусога айтди: — Бу ғалабани хотира қилиб, ёзиб қўй, Менинг қуйидаги ваъдамни ҳам кирит: “Мен Омолекларнинг номини ер юзидан ўчираман.” Кейин буни овоз чиқариб Ёшуага ўқиб бер. Мусо бир қурбонгоҳ қурдириб, бу қурбонгоҳга: “Эгам байроғимдир” деб ном берди. Айда яшовчиларнинг ҳаммаси йўқ қилинмагунча, Ёшуа найза ушлаган қўлини туширмади. Элишай тузалмас хасталикка йўлиққанда, Исроил шоҳи Ёҳўш уни зиёрат қилгани бориб: “Отам! Отам! — деб йиғлаган эди. — Сиз Исроилнинг қудратли ҳимоячисисиз–ку! Исроилнинг жанг араваси ва отлиқ лашкари кабисиз! Бизни ташлаб кетманг!” Ўшанда Элишай шоҳга: “Ёйинг билан ўқларингни ол!” деди. Шоҳ ёйи билан ўқларини олди. Элишай: “Ёйни ҳозирла!” деб шоҳга буюрди. Шоҳ ёйни ҳозирлагач, Элишай қўлларини шоҳнинг қўллари устига қўйди. Сўнгра унга: “Шарқ томондаги деразани оч!” деб буюрди. Шоҳ деразани очгандан кейин, Элишай: “Ўқни от!” деди. Шоҳ ўқни отди. — Бу ўқ Эгамиз берадиган нажот аломатидир, у сени Орам лашкари устидан зафарга эриштиради, — деди Элишай. — Сен Орам лашкарини Офоқда йўқ қиласан. Кейин Элишай шоҳга: “Қолган ўқларни ол!” деб буюрди. Исроил шоҳи ўқларни олгач, Элишай унга: “Ўқларни ерга ур!” деди. Шоҳ ўқларни уч марта ерга уриб, тўхтаб қолди. Шунда пайғамбар шоҳдан аччиқланди: — Беш–олти марта уришинг лозим эди, ўшанда Орам лашкарини тамомила мағлуб қилган бўлардинг. Энди эса уларни уч мартагина мағлуб этасан, холос.
Выбор основного перевода