Лекин Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртдаги шаҳарларни қўлга олганингизда биронта жонни тирик қолдирманглар.
Эгангиз Худо сизларга амр этганидай, Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив, Ёбус халқларини тамомила қириб битиринглар.
Токи улар ўзларининг худоларига қилган жирканч одатларини сизларга ўргатмасин. Акс ҳолда, сизлар Эгангиз Худога қарши гуноҳ қилган бўласизлар.