Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди йўлга тушинглар, Амор халқининг қирларига ва уларга қўшни бўлган Канъон халқининг юртига боринглар. Бу ўлкага Иордан водийси, қирлар, ғарбдаги қир этаклари, Нагав чўли, Ўрта ер денгизининг қирғоғи, Лубнон ва буюк Фурот дарёсигача бўлган ерлар киради. Шоҳларини ҳам сизларнинг қўлингизга беради. Сизлар уларнинг номларини ер юзидан ўчирасизлар. Ҳеч ким сизларга бас келолмайди, уларнинг ҳаммасини ҳалок қиласизлар. Лекин Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртдаги шаҳарларни қўлга олганингизда биронта жонни тирик қолдирманглар. Эгангиз Худо сизларга амр этганидай, Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив, Ёбус халқларини тамомила қириб битиринглар. Қирларни, ғарбдаги қир этакларини, Иордан водийсини, унинг ғарбидаги қир ён бағирларини, Яҳудо адирларидаги ва Нагав чўлидаги ерларни бўлиб берди. Бу ерларда Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшашарди. Исроил халқи мағлуб қилган шоҳлар қуйидагилардир:
Выбор основного перевода