Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хотиржам бўлинглар, Эгамиз сизлар учун жанг қилади. Жанг араваларининг ғилдираклари ботиб қолди. Натижада Мисрликлар араваларини зўрға тортиб кетдилар. Шунда Мисрликлар: “Бу ердан қочиб қолайлик! Исроил халқи учун уларнинг Эгаси жанг қиляпти! У бизга қарши!” деб шовқин солдилар. Улардан қўрқма. Сизлар учун жанг қиладиган Эганг Худодир.” Ёшуа бу шоҳлар ва уларнинг ерларини бир юришдаёқ босиб олди, чунки Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз халқи учун жанг қилди. Кейин Ёшуа Исроил лашкари билан бирга Гилгалдаги қароргоҳга қайтиб борди. Эгангиз Худо сизлар учун атрофингиздаги халқларни нима қилганини кўрдингиз. Эгангиз Худонинг Ўзи сизлар учун жанг қилди. Эгангиз Худо ваъда қилгандай, Унинг Ўзи сизлар учун жанг қилади. Душманларнинг мингтаси биттангизга бас кела олмайди. Яхазиёл деди: — Эшитинглар, эй Ёҳушафат ҳазратлари, бутун Яҳудо ва Қуддус аҳли! Эгамиз сизларга шундай демоқда: бу сон–саноқсиз лашкардан қўрқманглар, ваҳимага тушманглар! Бу жанг сизники эмас, Худоникидир. Бу урушда сизлар жанг қилмайсизлар. Сизлар жойингизни эгаллаб, кутинглар. Эгамиз сизларни ғалабага эриштирганини кўрасизлар. Эй Яҳудо ва Қуддус аҳли! Қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Эртага уларга ҳужум қилинглар, Эгамиз сизлар билан бирга бўлади. ана қара! Ботаётган қуёш Охознинг зинапоясига соя тушириб турибди. Ўша сояни ўн қадам орқага сурдираман.»” Шундай қилиб, соя ўн қадам орқага кетди.
Выбор основного перевода