Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога яна деди: — Саҳар пайти тур. Фиръавннинг ҳузурига бориб, унга Менинг шу гапимни етказ: “Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз айтмоқда: Менинг халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилсин. Агар ижозат бермасанг, бу дунёда Менга ўхшаган худо йўқлигини билиб оласан деб, Мен ўзингнинг, аъёнларингнинг, халқингнинг устига жуда оғир фалокатларни юбораман. Ҳақиқатан, Мен сенга қарши қўл кўтариб, ўзинг ва халқингни ўлатга дучор қилиб, ер юзидан қириб юборган бўлардим. Аммо сенга қудратимни кўрсатай, бутун оламга шуҳратимни ёяй деб, яшашингга изн бердим. Сен халқимнинг кетишига ижозат бермай, уларга қаршилик қиляпсан. Билиб қўй, Мен эртага шу вақтда шунақанги дўл ёғдираманки, Миср юрти пайдо бўлгандан буён бунақа дўлни кўрмаган. Энди, чорвамни ва очиқ жойлардаги бор мол–мулкимни пана жойларга йиғинглар, деб фармон бер. Дўл ёққанда очиқ далада қолган ҳамма одамлару ҳайвонлар нобуд бўлади.” Фиръавннинг аъёнларидан баъзилари Эгамизнинг сўзларидан қўрқиб, қулларини ва чорвасини дарров уйларига олиб келдилар. Эгамизнинг сўзларини менсимаганлар эса қуллари билан чорвасини очиқ жойда қолдирдилар. Эгамиз Мусога: — Қўлингни осмонга узат! — деди. — Мисрнинг ҳамма жойига, одамларнинг, ҳайвонларнинг, даладаги жамики экинларнинг устига дўл ёғади. Мусо таёғини осмонга тўғри кўтарган эди, Эгамиз момақалдироқ ва дўл пайдо қилди, ерга яшин тушди. Шундай қилиб, Эгамиз Миср юртига дўл юборди. Натижада ғоят кучли дўл ёғиб, узоқ вақт яшин чақнади. Миср пайдо бўлгандан бери бунақанги дўлни кўрмаган эди. Дўл Мисрда очиқ жойлардаги ҳамма нарсани — инсондан тортиб, ҳайвонлару экин–тикинларгача нобуд қилди. Дарахтларни ер билан яксон қилди. Фақат Исроил халқи яшаётган Гўшен ерларига дўл ёғмади. Шомуил куйдириладиган қурбонликни адо этаётган эди, Филистлар Исроил лашкарига ҳужум қилмоқчи бўлиб яқин келдилар. Аммо ўша заҳоти Эгамиз ваҳимали овоз чиқариб, Филистларни шундай саросимага солдики, оқибатда улар Исроил лашкарига мағлуб бўлди. Мен уларни кулфат кунлари учун, Уруш ва жанг кунлари учун сақлаб қўйганман. Атрофини зулмат билан ўради, Қуюқ, қора булутларни Ўзига чайла қилди. Улкан нур Эгамнинг олдидан чиқди, Дўл ва қип–қизил чўғ қоп–қора булутларни парчалади. Эгамизнинг овози кўкларда гулдиради, Худойи Таолонинг садоси эшитилди. Эгамиз Ўз улуғвор овозини эшиттиради. Ҳа, қўлининг зарбаси оғирдир. Унинг кучли ғазаби, ямламай ютай деган оловга ўхшайди. Ҳа, Унинг ғазаби бўрону довул, момақалдироқ кабидир. Осмондан одамлар устига йирик дўл ёғилди. Ҳар бир дўл донасининг оғирлиги икки пуд чиқарди. Бу даҳшатли дўл дастидан одамлар Худони лаънатлашарди.
Выбор основного перевода