Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўшанда Ёшуага айтдим: “Эганг Худо ўша иккала шоҳни нима қилганини ўз кўзинг билан кўрдинг. Сен босиб ўтадиган барча шоҳликларни ҳам Эгамиз худди шундай аҳволга солади. Эгангиз Худо Ўз қудрати ва ажойиботлари билан сизларни у ердан олиб чиқди, буюк синовлар, аломату мўъжизалар кўрсатди. Буларни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Сиз қўрқаётган ҳамма халқларни Эгангиз Худо худди ўша аҳволга солади. Дадил ва ботир бўл, Исроил халқи бу юртни қўлга киритиб, эгалик қилишига сен бош бўласан. Чунки уларнинг ота–боболарига, бу юртни сизларга бераман, деб ваъда қилганман. Амр қиламан: дадил ва ботир бўл, ваҳимага тушма, қўрқма, қаерга борсанг ҳам, Мен, Эганг Худо, сен билан бирга бўламан.” Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Улардан қўрқма, уларни сенинг қўлингга берганман, уларнинг бирортаси ҳам сенга бас кела олмайди.”
Выбор основного перевода